Ўзбекистоннинг икки вилоятида янги прокурорлар тайинланди

Дата: 17:31, 16-09-2019.

Тошкент. 16 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг икки вилоятида янги прокурорлар тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон бош прокуратурасининг маълум қилишича, Бош прокурорнинг буйруғига биноан Адлия катта маслаҳатчилари Садриддин Турдиев Сурхондарё вилояти прокурори, Улуғбек Қосимов Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди.

Таъкидланишича, илгари С.Турдиев Фарғона вилояти прокурори, У.Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида бўлган.

Сурат манбаи: prokuratura.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: