Ўзбекистоннинг икки йирик банки дивидендлар тўлашга 389 млн сўм йўналтиради
Тошкент. 7 апрель. ЎзТАГ – Икки йирик ўзбек банки - “Ипотека-банк” ва “Микрокредитбанк” ўзларининг корпоратив облигациялари бўйича дивидендлар тўлашлари ҳақида эълон қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги тегишли қарор молия муассасаларининг Кузатув кенгашлари томонидан қабул қилинган.
Хусусан, “Ипотека-банк” дивидендлар тўлашга 299,18 млн сўм ($132,2 минг) йўналтиради. Қимматли қоғозлар сони – 500дона. Эмитентнинг исми кўрсатилган корпоратив облигациялари эгалари 598,35 минг сўмдан ёки номиналига йилига 12% дивиденд оладилар. Даромадларни тўлаб бериш 2014 йилнинг 17 апрелига тугалланади.
“Микрокредитбанк” Кузатув кенгаши дивидендлар тўлашга бир оз камроқ - 89,75 млн сўм ($39,66 минг) сарфлашга қарор қилди. Бу ердаги ҳар бир исми кўрсатилган корпоратив облигацияга 29,9 минг сўм дивиденд ёки йилига номиналига 2,9% даромад тўлаб берилади. Қимматли қоғозлар сони – 3000 дона. Дивидендлар 2014 йилнинг 10 апрелига қадар тўланади.