Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фарруҳ Дўстов бешинчи унвонини қўлга киритди

Дата: 15:32, 05-10-2015.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фарруҳ Дўстов бешинчи унвонини қўлга киритди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бу ердаги маълумотда айтилишича, Ф.Дўстов ўзининг бешинчи унвонини Агридаги (Туркия) ATP Agri Challenger-2015 сериясига кирувчи турнирда қўлга киритди.

Соврин жамғармаси 42,5 минг евро бўлган мусобақа финалида жаҳоннинг 153-ракеткаси бўлган Дўстов 1 соат 21 дақиқа давом этган учрашвда дунёнинг 198-ракеткасини ҳиндистонлик Сакета Миненини 6:4, 6:4 ҳисобларида енгди. Ушбу ғалаба ўзбек теннисчисига ATP рейтингидаги натижасини яхшилашга имкон берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: