Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фарруҳ Дўстов Италиядаги “Челленжер” турнири чоракфиналига чиқди
Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ - Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фарруҳ Дўстов Бергамода (Италия) бўлиб ўтаётган “Челленжер” сериясидаги турнирнинг чоракфиналига чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот турнирнинг расмий сайтида мавжуд. Иккинчи доирада ўзбекистонлик спортчи бельгиялик Максим Аутхомни енгишга муваффақ бўлди (7:6, 6:3).
Эндиликда Дўстов ярим финалга чиқиш учун Беноит Пайре (Франция) ва Илья Бозолжак (Сербия) учрашувининг ғолиби билан кортга тушади.