Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фарруҳ Дўстов Қозондаги турнирни муваффақиятли бошлади

Дата: 14:23, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ - Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фарруҳ Дўстов Қозондаги (Россия) “Челленжер” турнирини муваффақиятли бошлади ва белорус Егор Герасимовни 6:3, 2:6 ва 6:3 ҳисобида енгди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

29 ёшли ўзбекистонлик спортчи деярли бир ярим соат ичида олтита жавобсиз тўплар оширди, учта брейк-пойнтга эришди ва тўп узатишда хатога йўл қўймади. Ҳозирда Фарруҳ АТР рейтингининг 246-поғоасида. Дунёнинг 172-ракеткаси 23 ёшли Егор эса икки брейк ва беш эйсга эришиб, икки жуфт хатога йўл қўйди.

Очиқ маълумотларга кўра, бу ўйинчиларнинг илк қарама қаршилиги бўлган. 

Мусобақаларнинг кейинги босқичида Дўстов корт мезбонларидан бўлган  Маркос Каловелонис ёки белорус Илья Ивашко билан беллашади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: