Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Хитойдаги ITF турнири финалида ғолиб чиқди

Дата: 16:55, 06-09-2016.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Сабина Шарипова Гуйяндаги (Хитой) ITF турнири финалида корт мезбони Ханью Гуони 6/7(1), 7/6(0), 6/4 ҳисобида енгди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Теннис федерациясининг маълумотларига кўра, учрашув 2 соат 40 дақиқа давом этган.

Бу орада дунё рейтингида 187-ўринда бўлган 22 ёшли Сабина бир эйс ва 8 брейкка эришди ва 7 марта тўп узатишда адашди. Шундан сўнг жаҳонда 748- бўлган 18 ёшли Ханью олти тўпни майдондан чиқариб юборди, етти брейк-пойнтга эришиб, учта иккилик хатога йўл қўйди.

 Ушбу соврин Шарипова учун мавсумдаги учинчиси бўлди ва унга 50 рейтинг очколари келтирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: