Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Вроцлавдаги АТР Челленжер турнирининг биринчи доирасида немис Филипп Петцшнер билан кортга тушади
Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Бугун тошкент вақти билан соат 21.00да Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фарруҳ Дўстов Вроцлавдаги (Польша) АТР Челленжер турнирининг биринчи доирасида немис Филипп Петцшнер билан кортга тушади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳозирда ўзбекистонлик спортчи дунёнинг 118-ракеткаси, немис теннисчиси эса фақат 353-ўринда. Ўйин ставкалари Дўстов фойдасига 2,2га 1,61 шаклида қабул қилинмоқда.
Агар Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси биринчи турдан ўтса, иккинчи турда Ян Герных – Тим Пюц жуфтлиги ғолиби билан учрашади.
Мусобақадаги энг маҳоратли спортчи ҳозирча литвалик Ричардас Беранкис бўлиб, у жаҳоннинг 79-я ракеткасидир. Иккинчи натижа белгиялик жаҳоннинг 115- ракеткаси Стив Дарсисга тегишли.
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткасидан ташқари турнирнинг асосий жадвалида МДҲнинг бошқа вакиллари ҳам бор. Булар россиялик Константин Кравчук ва қозоғистонлик Александр Недовесовлардир. Яқинда, 15 февралда А.Недовесов Бергамодаги АТР турнири финалига чиқди ва бу ерда француз Бенуа Пэруга ютқазган эди.