Ўзбекистоннинг Қирғизистон товар айланмасидаги улуши 3% атрофидани ташкил қилади

Дата: 17:08, 05-04-2016.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Қирғизистон ялпи товар айланмасидаги улуши 3% атрофидани ташкил қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотларни Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) мухбири ҚР Иқтисодиёт вазири Арзибек Кожошевнинг бугун Бишкекдаги матбуот анжуманидаги баёнотига асосланган ҳолда келтирмоқда.

Амалдорнинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси 18,7% қисқариб, $1,3 млрдни ташкил этган.

“Умуман, 2015 йилда Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси 18,7% қисқариб, $1 млрд 337 млнни ташкил қилди. Бу бошқа мамлакатлар билан товар айланмасининг 25% ташкил қилади”, - деди А.Кожошев.

Унинг сўзларига кўра, товар айланмасининг қисқариши дунёдаги иқтисодий таназзул билан боғлиқ бўлиб, натижада барча давлатлар билан экспорт ва импорт ҳажмлари пасайган. Бу аҳолининг харид қобилияти пасайганидан далолат беради, деди у.

2015 йилда Қирғизистон товар айланмаси таркибида Афғонистон 0,15%, Туркманистон 0,2%, Тожикистон 1,4%, Ўзбекистон 2,7%, Қозоғистон 18,2% эгаллайди.

“Биз товар айланмасини ошириш ниятидамиз. Шу сабабли айнан қўшнилар билан савдо муносабатларини яхшилашимиз зарур”, - деб қўшимча қилди вазир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: