Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида 25 минг намунали уйларни қуришга $200 млн. сарфлаш режалаштирилмоқда

Дата: 17:46, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2015-2016 йилларда қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича уйлар қуриш дастурини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилда республикада намунали лойиҳалар бўйича 12 минг уйлар қурилади. Уларнинг умумий майдони 1,6 млн квадрат метрни ташкил қилиб, 292 янги массив пайдо бўлади. 2016 йилда эса 305 массивда 13 минг уй барпо этилади”, – деб таъкидланади хужжатда.

Лойиҳаларни молиялаштириш Осиё тараққиёт банкининг $100 млнлик кредити, шунингдек, Ислом тараққиёт банкининг ҳам қиймати $100 млнлик кредити ҳисобига амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: