Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси Тель-Авивга жўнаб кетди
Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – 28 июн куни Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси Тошкентдан Тель-Авивга жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018-йилнинг 28-июн куни Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Саид Рустамов Тошкентдан Тель-Авив шаҳрига жўнаб кетди. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Сурат манбаи: https://nuz.uz/politika/33733-stalo-izvestno-gde-budet-raspolagatsya-mid-uzbekistana.html