Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Дата: 15:49, 01-12-2017.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Шанба, 2 декабр куни Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб вақти вақти билан қор ёғади, кундузи унча ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасию кундузи 0-2° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, Устюрт бўйича кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ, чўл ҳудудлари бўйича кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қор ёғиши мумкин, кечаси кучли қор ёғиш эҳтимоили бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Сурхандарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 2000 метрдан баланд жойларда кўчки эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: