Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида қуруқ об-ҳаво кузатилсада, иссиқ эмас
Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида қуруқ об-ҳаво кузатилсада, иссиқ эмас, фақат Қашқадарё ва Сурхандарёда 30° иссиқ, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 23-25° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан, баъзида эса шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ атрофида, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан, баъзида эса шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан, баъзан эса шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан, баъзида эса шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ атрофида, кундузи 12-17° илиқ бўлади.


