Ўзбекистоннинг кўплаб туманларида ҳақиқий ёз бошланди
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳақиқий ёз бошланди, ҳарорат эса 30 даражага яқинлашмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° илиқ, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 10-15° илиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда бундан ҳам кучаяди. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ атрофида, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ердарда 15-20 м/сгача. Ҳарорат кечаси 8-13°илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Бошида шарқдан, кейинчалик ғарбнан эсувчи шамолнинг тезлиги 7-12 м/с етиши, ундан ҳам кучайиши мумкин (15-20 м/сгача). Ҳарорат кечаси 3–8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.