Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати бир оз пасайди

Дата: 10:09, 01-04-2014.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати бир оз пасайди ва салқинлашди, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, сўнгра шарқдан эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° илиқ, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда бундан ҳам кучаяди. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ атрофида, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда бундан ҳам кучаяди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ердарда 15-20 м/сгача. Ҳарорат кечаси 8-13°илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда бундан ҳам кучаяди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда бундан ҳам кучаяди. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларда ёғингарчилик кузатилади (ёмғир, қор). Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: