Ўзбекистоннинг ХХРдаги янги элчиси тайинланди

Дата: 18:08, 28-07-2017.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ХХРдаги янги элчиси тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Б.Саидов илгари “Ўзбекенгилсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари – бош менежери бўлиб ишлаган”, - дейилади мамлакат ТИВнинг сайтида бугун эълон қилинган хабарда.

У ушбу вазифада Ўзбекистон дипмиссиясида беш йил давомида ишлаган Дониёр Қурбановнинг ўрнига келди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Саидов 26 июлда Хитой ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширган.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги масалалари ва истиқболларини муҳокама қилганлар.

Дипломатлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил майида Хитойга ташрифи давомида имзоланган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратганлари ҳам таъкидланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: