Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида ўғирлик фош этилди

Дата: 12:02, 05-12-2015.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида ўғирлик фош этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хоразм вилояти Хазорасп тумани ИИБга Пичоқчи қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйига номаълум шахс яширин равишда кириб, ётоқхонасидан кўп миқдордаги пулларини ва икки дона сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди”, - дейилади Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабарида.

“Воқеа жойига этиб келган ИИБ ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу қишлоқда яшовчи 32 ёшли аёл киши содир этганлиги аниқланди. Кўлга олинди. Ҳозирда унинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - деб хулоса қилинади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: