Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятига яна бешта чех троллейбуси келтирилади
Тошкент. 28 февраль. ЎзТАГ – 2014 йилнинг кузида Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятига яна бешта Чехияда ишлаб чиқарилганянги троллейбуслар келтирилади. Ўтган йилнинг кузидан бошлаб эса бу ерда тўрт чех троллейбуси ишламоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хоразмда айнан ушбу транспорт тури оммалашиб бормоқда. Ўтган 2013 йилда вилоятда троллейбуслар ёрдамида 385 минг йўловчи ташилган бўлиб, бу 2012 йилдаги кўрсаткичдан деярли 1,5 марта кўп демакдир.
Қизиғи, троллейбуслар Хоразм ичида эмас, балки вилоят бўйлаб ҳаракатланади. Хусусан, асосий транспорт йўналишининг узунлиги 35,5 км бўлиб, у вилоят маркази Урганчни тарихий Хива шаҳри билан боғлайди.
Электр қувватида ишлайдиган “Skoda Elektric” компаниясининг троллейбусларини ушбу йўналишда ишлатиш учун маршрут модернизация қилиниб, 2,4 минг метр электр симлари алмаштирилди ва 34 устунлар қайтадан ўрнатилди.
Янги техниканинг жами қиймати 3,53 млн. евродан ошди.