Ўзбекистоннинг хусусий автоташувчилари 250 “Исузу” автобусларини сотиб олдилар

Дата: 14:10, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида 39 тадбиркорлик субъектлари томонидан Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 250 “Исузу” автобуслари сотиб олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Автомобил ва дарё транспорти агантлиги Ҳайъатининг йиғилишида муассаса раҳбари Воҳид Исмоилов томонидан келтирилди.

Автомобиллар автоташувларни амалга ошириш учун сотиб олинган бўлиб, лизинг асосида банк кредитлари ҳисобига харид қилинган.

Сотиб олинган маҳаллий автобусларнинг 50 донаси Тошкент вилоятига, 45таси Фарғона вилоятига, 27таси Бухоро вилоятига, 13таси Сурхандарё вилоятига, 10таси  Самарқанд вилоятига тўғри келди.

 Шу билан бирга, январ-июнда ташувчилар томонидан 229 юк автомобиллари, 48 микроавтобус ва 181 енгил автомобиллар сотиб олинган (булардан 62таси “Дамас”).

Янгилик билан ўртоқлашиш: