Ўзбекистоннинг кимё корхоналари I чоракда маҳсулот ишлаб чиқаришни 3,3% кўпайтирдилар

Дата: 11:16, 28-04-2016.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – 2016 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари 576,6 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар, бу эса 2015 йилинг муқобил давридагига қараганда 3,3% ортиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 10,9% кўпайиб, 51,1 млрд сўмга етди. 328,46 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди, бундан 266,1 минг тоннаси азотли 35,9 минг тоннаси фосфорли ва 26,46 минг тоннаси калийли ўғитлардир”, - деб таъкидлашди “Ўзкимёсаноат”да.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 65,44 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва прогноз кўрсаткичлари 6,6% ошиғи билан бажарилди. Кимё корхоналари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техник жиҳозлашга йўналтирилган $42,9 млн инвестицияларни ўзлаштирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: