Ўзбекистоннинг коррупция даражаси бўйича индексдаги баҳоси ўзгарди

Дата: 14:51, 25-01-2017.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Transparency International Халқаро ташкилотининг коррупция даражаси бўйича индексидаги баҳоси ўзгарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агар мамлакат 2012 йилда 17 балл олган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 21 баллини ташкил қилди. Натижада ҳозирда Ўзбекистон индексда Камбожа ва Конго Демократик  Республикаси билан биргаликда 156-ўринни эгаллаб турибди.

Собир ССРИ мамлакатлари орасида Ўзбекистондан юқорида Туркманистон (22 балл билан 154-), Тожикистон (151, 25), Қирғизистон (136, 28), Украина (131, 29), Россия (131, 29), Қозоғистон (131, 29), Молдова (123, 30), Озарбайжон (123, 30) ва Арманистон (113, 33) бор.

Индексга Дания, Янги Зеландия ва Финляндия етакчилик қилиб, охирги поғоналарда Шимолий Корея, Жанубий Судан ва Сомалилар боришмоқда.

Индексда дунёнинг жами 176 мамлакатидаги коррпуция даражаси акс этган.

Эслатиб ўтамизки, Transparency International – коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотдир. Коррупция даражаси индекси турли жамғармалар, институт ва бошқа ташкилотлар томонидан тайёрланадиган 13 манба: рейтинглар, индикаторлар, сўровлар асосида ҳисоблаб чиқилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: