Ўзбекистоннинг KOTFA-2018 кўргазмасидаги Ягона миллий стенди энг яхши деб тан олинди

Дата: 15:35, 20-06-2018.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг KOTFA-2018 жанубий корейс туристик кўргазмасидаги Ягона миллий стенди энг яхши деб тан олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакатнинг махсус стенди Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан мамлакат Туризмни ривожлантириш қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан биргаликда ташкил этилди.  

МАКдан маълум қилишларича, миллий стендда Ulysse Tour, Meridian Travel, Khorazm Kohi Nur, Euro Asia Business Travel, La Fiesta каби ўзбек туристик компаниялари ўз хизматларини тақдим этдилар.

Кўргазманинг тўрт кунлик иши давомида фақат “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК мутахассислари МАКнинг Сеул-Тошкент йўналиши мунтазам парвозлар тўлиқлигини таъминлаш ва Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги сайёҳлик оқимини янада кўпайтириш мақсадида Корея сайёҳлик саноати вакиллари билан 50 дан ортиқ учрашувлар ўтказдилар.

Икки мамлакат орасида тиббий, саломатлик, тарихий ва маданий туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Умуман, “Ўзбекистон” миллий стендига 4 мингга яқин киши ташриф буюрди. Улар орасида маҳаллий сайёҳлик компаниялари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, реклама агентлари, сайёҳлик мутахассислари, Жанубий Корея ва қўшни давлатларнинг оддий фуқаролари бор.

Эслатиб ўтамизки, KOTFA – Осиё минтақасидаги энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири. Жорий йилда унда 70та мамлакатдан 800 нафар иштирокчи ўз хизматлари билан иштирок этди.

Сурат манбаи: http://uznews.pecni.com/archives/24933

Янгилик билан ўртоқлашиш: