Ўзбекистоннинг миллий стенди “MITT-2016” туристик кўргазмасининг совринини олди

Дата: 17:26, 25-03-2016.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг миллий стенди “MITT-2016” 23- Москва халқаро туристик кўргазмасининг “Энг яхши сайёҳлик йўналиши тақдимоти” номинациясидаги бош совринини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Энг яхши сайёҳлик йўналиши тақдимоти” номинацияси ўз туристик йўналишини энг ёрқин тақдим этган кўргазма стендига берилади. Соврин “Ўзбектуризм” МК раиси ўринбосари Анвар Темирхўжаевга MITT-2016 кўргазмаси директори Елизавета Назарьева томонидан топширилди”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК.

Ўзбекистоннинг миллий стендида 13 туристик компаниялар тақдим этилган бўлиб, улар мамлакат бўйлаб турфа ва қизиқарли турларни тақдим этдилар. Улар орасида нафақат Самарқанд, Бухоро ва Хивага барчага севимли турлар, балки республиканинг бошқа диққатга сазовор жойлари ҳам бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: