Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида янги қуёш фотоэлектрик станцияси ишга туширилди

Дата: 12:17, 30-12-2014.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 130 кВтлик янги фотоэлектрик станция синов тариқасида эксплуатацияга топширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу объект Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика визирлиги ва Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида қурилди. Станцияга “Hanhwa”, “JSPV”, “S-Energy” ва “TopSum” компанияларининг ускуналари ўрнатилган. Ушбу станция Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантириш учун ўзига хос асос бўлиб хизмат қилади. Олинган маълумотлар ушбу соҳада истиқболли ва кенг кўламли лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш ва амалга ошириш йўлидаги ўзига хос тажриба базаси бўлади”, – деб таъкидлашди “Ўзбекэнерго” ДАК матбуот хизмтида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: