Ўзбекистоннинг Наманган вилоятига қиймати 3 млрд сўмлик тиббий ускуна ва адабиётлар келтирилди

Дата: 14:12, 02-09-2014.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Наманган вилоятига қиймати 3 млрд сўмлик ($1,277 млн) 30 турдаги тиббий ускуна ва адабиётлар келтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Мингбулоқ ва Янгиқўрғон туманларининг марказий касалхоналарига янги рақамли рентген ускуналари ўрнатилган. Эндиликда ҳар бир марказий касалхона дигитайзер (ички органлар рентген суратларини олиш учун қўшимча ускуна), эндоскопия ва гастроскопия ускуналари, мониторли дефибриллятор, велоэргометрли стресс-тизим, ИФА-таҳлил қилгич, 16-каналли ЭЭГ ускунаси, плазма, қон ва унинг қисмлари ҳамда вакциналарни сақлаш учун музлатгичлар билан жиҳозланди. 

Юқоридаги ускуналар мамлакат раҳбари томонидан 2011 йилда тасдиқланган “Соғлиқни-сақлаш тизимини такомиллаштириш” (“Соғлиқ 3”) лойиҳасини амалга ошириш доирасида келтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: