Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида 31 корхона ISO 9001 стандартига эга

Дата: 15:29, 08-04-2015.

Навоий. 8 апрел. ЎзТАГ – Бугунда Навоий вилоятидаги 31 корхона ISO 9001 сифат стандартига мувофиқ ишламоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Навоий синов ва сертификатлаш маркази” давлат корхонасининг сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш бўлимидан хабар беришларича, ҳудудда ISO/IEC 17025 стандарти бўйича аккредитациядан ўтган 30 лаборатория фаолият юритмоқда.

Бундайлар орасида “Навоий” ЭИСҲ фаолият юритаётган “UzEraeCable”, “UzEraeAlternator” ва “UzМinda” ҚК МЧЖлари бўлиб, уларда автомобиль саноати учун ISO 16949 стандарти жорий этилган.

“Навоийдонмахсулотлари” АЖ ва Қизилтепа туманининг “Вангозиагроэкспорт” МЧЖда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича ISO 22000 стандарти жорий қилинган.

Шунингдек, ҳудудда ишлаб чиқариш циклларини такомиллаштириш ва техник қайта жиҳозлашга қаратилган қатор инвестиция лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: