Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида чорвачиликни ривожлантиришга 4,6 млрд сўм сарфланди
Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида тижорат банклари томонидан чорвачиликни ривожлантиришга 4,6 млрд сўм сарфланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Натижада вилоятда 130дан ошиқ янги иш жойлари ташкил этилди, 2014-2015 йилги қишги мавсумга 680,7 минг тонна сомон ғамланди, ёпиқ оғилхоналарнинг том ва деворлари таъмир қилинди.
Шунингдек, вилоятда 90,6 минг тонна гўшт, 256,24 минг тонна сут тайёрланди.