Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида давлатга тегишли бўлган бошланғич қиймати 7,76 млрд сўмлик 23 объект очиқ савдога қўйилади

Дата: 17:44, 25-09-2014.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида давлатга тегишли бўлган бошланғич қиймати 7,76 млрд сўмлик 23 объект очиқ савдога қўйилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сотувга қўйилган объектлар орасида маъмурий бинолар, умумий овқатланиш биноси, ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа объектлар мавжуд. Объектларнинг бир қисми 260 млн. сўмлик инвестиция мажбуриятлари билан биргаликда сотилади.

Сотилаётган объектлари орасида Учқудуқ туманида жойлашган 2,246 млрд сўмлик мармар ишлаб чиқариш мажмуаси, шунингдек, Зарафшон шаҳридаги сиғими 2,125 тонналик музлатиш мажмуини ажратиб кўрсатиш мумкин. Ушбу мажмуанинг бошланғич баҳоси 1,634 млрд сўм.

Салоҳиятли инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар 2014 йилнинг 30 октябрида бўлиб ўтади.

$1 = 2363,47 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: