Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида деярли минг тонна пилла олинди

Дата: 16:37, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Навоий вилояти тайёрлов пунктларига 955,5 тонна пилла топширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Биржа” газетаси маълумотларига кўра, вилоятда жам 11,5 минг оила пилла етиштириш билан шуғулланган. Ҳар бир оила пилла уруғлари билан таъминланди. Тарқатилган 16,25 минг пилла уруғи қутичаларидан ўртача 58,8 кгдан пилла олинди.
Навоий вилоятидаги “Вилоятпилла” уюшмаси раиси Умид Нарзиевинг маълумотларига кўра, жорий йилда пилланинг харид нархлари оширилган. Эндиликда оддий пилланинг ҳар бир килограмми учун оилалар 6,6 минг сўмдан, уруғлик пилланинг бир килоси учун эса 8 минг сўмдан оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: