Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида йилига 55 минг тонна пахта қайта ишланиши мумкин

Дата: 22:30, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида йилига 18,3 минг тонна калавани қайта ишлаш бўйича қувватлар яратилди. Ва эндиликда ҳудуд йилига 55 минг тонна пахтани қайта ишлаш учун етарли қувватларга эга, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, янги очилган “Navbahor tekstil” корхонаси йилига 5,4 минг тонна пахтани қайта ишлай олади. Жорий йилда бу ерда 1,3 млрд сўмлик калава ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда (80% экспортга).

Эслатиб ўтамизки, Навоий вилоятида йилига 100-110 минг тонна пахта етиштирилади.

$1 = 2355,69 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: