Ўзбекистоннинг олти вакили “Академик пальма” ордени билан мукофотланди

Дата: 17:50, 09-02-2015.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг олти вакили “Академик пальма” ордени билан мукофотланди. Улар орасида Дилфуза Атауллаева, Амриддин Бердимуродов, Дилбар Ибрагимова, Абдураҳим Носиров, Шуҳрат Эгамбердиев ва Жамолиддин Ёқубовлар бор, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси таклифига кўра, Франция ҳукумати Ўзбекистоннинг олти вакилини ўзбек-француз ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси учун “Академик пальма” ордени (кавалер даражаси) билан мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилди”, - дейилади Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.

Орденлар Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс томонидан 2015 йил 6 февралда Франция элчихонасида бўлиб ўтган тадбирда топширилди.

“Академик пальма” – француз давлати томонидан Франция ва хорижнинг таълим ва фан соҳасидаги энг номдор намоёндаларга топшириладиган фахрий мукофотдир. Хорижликларга ушбу мукофот асосан француз тили ва маданиятини тарқатишда фаол иштирок ёки Франция ва ўз мамлакати ўртасида университет ҳамда илмий ҳамкорликдаги фаол иштироки учун берилади. Мукофотнинг кавалер, офицер ва командор номли уч даражаси бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: