Ўзбекистоннинг олти вилоятида истиқболли “Султон” пахта нави 95,5 минг гектар ерни эгаллади
Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг олти вилоятида истиқболли “Султон” пахта нави 95,5 минг гектар ерни эгаллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида мутахассислар томонидан Тошкентда бўлиб ўтаётган X Ўзбек халқаро пахта ва текстиль ярмаркаси доирасида гапирилди.
Ушбу навнинг вегетацион даври 115-120 кунни ташкил қилиб, ўзак шохининг узунлиги 130-140 смга, битта чаноқдаги пахтанинг оғирлиги 6-6,5 граммга, 1 минг уруғ оғирлиги 130-135 граммга тенг. Айни пайтда тола чиқиши 34-35%, тола узунлиги 34-35 миллиметр ва 4,4-4,8 микронейрни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамизки, кейинги йилларда Ўзбекистонда 160 зиёд янги пахта навлари яратилиб, улардан 57таси давлат реесстрига киритилган.
Илгари ЎзТАГ Ўзбекистон 2016 йилда ички пахта ишлаб чиқариш ҳажмини 60% қадар етказишни режалаштирганлиги ҳақида хабар қилган эди.