Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари ҳажми $28 млрддан ошди

Дата: 16:57, 11-04-2018.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – 1 апрель ҳолатига келиб Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта заҳиралари ҳажми $28,494 млрдни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий банк маълумотларига таянган ҳолда.

Жумладан, булардан $14,517.2 млрдини хорижий валютадаги активлар, $13,976.8 млрдини монетар олтин ташкил қилади. Ўз навбатида, соф олтин-валюта заҳиралари $27,086.7 млрдни ташкил этди.

МБ хабарида таъкидланишича, олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари ҳажми $26,6 млрдни такл қилган эди.

Сурат манбаи: http://www.antoninaradova.ru/mirdeneg/

Янгилик билан ўртоқлашиш: