Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 2,5% ўсди

Дата: 17:07, 19-02-2018.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – 2018 йил 1 февраль ҳолатига келиб Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 2,5% ўсди ва бир ой олдинги 26,567,50000дан $27,250,050000ни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий банк маълумотига таянган ҳолда.

МБ хабарида таъкидланишича, олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йилнинг 1 январ ҳолатига келиб Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми $25,188,300000 ташкил этган.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/zolotovolyutnye-rezervy

Янгилик билан ўртоқлашиш: