Ўзбекистоннинг Остонадаги элчихонаси 2019 йил охирига қадар қуриб битирилади

Дата: 14:35, 27-02-2019.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Остонадаги элчихонаси 2019 йил охирига қадар қуриб битирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қозоғистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов 26 февралда Остона шаҳрида қурилаётган мамлакатнинг бўлажак элчихонаси бинолари мажмуасини бориб кўрди.

“Элчихона берган маълумотларга кўра дипломатик ваколатхона биносининг қурилиш ишларини 2019-йил якунига қадар тугаллаш мўлжалланган”, - дейилади ташки ишлар вазирлиги хабарида.

Вазирлик маълумотига кўра, қурилиш ишлари 2018 йилнинг май ойида Қозоғистон пойтахтининг Олма-ота туманида бошланган.

Сурат манбаи: ozodlik.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: