Ўзбекистоннинг Қозоғистон товар айланмасидаги улуши тўхтовсиз ўсиб бормоқда

Дата: 15:35, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистоннинг Қозоғистон товар айланмасидаги улуши тўхтовсиз ўсиб бормоқда: 2012 йилда у 1,5% бўлган бўлса, 2014 йилда 1,7% етди. Ушбу маълумотлар ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Статистика қўмитаси сайтида келтирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айни пайтда, товар айланмаси динамикаси ижобийдир. Хусусан, 2015 йил январ-августда ушбу кўрсаткич яна ўсиб, 2,1% етган.

Агар 2012 йилда мамлакатлар ўзаро $1 млрд 983 млн 305 минг 600га савдо қилишган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич $2 млрд 115 млн 393 минг 400га етган, 2014 йилда $2 млрд 101 млн 609 минг 900ни, 2015 йил январ-августда эса $1 млрд 96 млн 806 минг 200ни ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: