Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси Олмотадан Остонага кўчиб ўтади
Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси Олмотадан Остонага кўчиб ўтади, дея хабар беради КазТАГ Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тлеубердига асосланган ҳолда.
“Қўшимча консуллик бўлимларини очиш ёки элчихонани жойлаштириш масаласи бу дипломатик муассасалар мансуб бўлган давлатнинг суверен ҳуқуқидир. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати томонидан элчихонани Олмаота шаҳридан Остонага кўчириш ҳақида қарор қабул қилинди, Олмотада Бош консуллик фаолият юритади”, - деди М.Тлеуберди душанба куни Қозоғистон парламентидаги Қозоғистонда миграция назоратини таъминлаш масаласи бўйича мажлисда.
Унинг сўзларига кўра, ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ҳам элчи, ҳам бош консулнинг аккредитация қилинишига рухсат берган.
“Табиийки, Ички ишлар вазирлигининг тавсияси бўйича Ўзбекистон ТИВ билан бошқа шаҳарлардаги дипломатик бўлимларни кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз”, - дея қайд этди у.
Сурат манбаи: http://www.mfa.kz/ru/content-view/rukovodstvo-2


