Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси вазифасини бажаришга киришмоқда

Дата: 13:02, 06-01-2016.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси вазифасини бажаришга киришмоқда, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ.

“2016-йил 5-январ куни илгари Ўзбекистон Республикасининг Полшадаги Муваққат ишлар вакили, маслаҳатчи лавозимида ишлаган, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Икром Назаров Тошкентдан Алматига жўнаб кетди”, - дейилади муассаса сайтидаги хабарда.

Бундан илгари Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Алишер Салаҳитдинов эди. У ушбу лавозимда 2012 йил ноябрдан 2015 йил декабргача ишлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: