Ўзбекистоннинг пойтахт вилоятида радиоактив чиқиндиларни сақлаш жойи қурилади

Дата: 15:52, 06-10-2014.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг пойтахт вилоятида радиоактив чиқиндиларни сақлаш жойи қурилиши режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ, 2014-2016 йилларда республика Фанлар академияси “Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича республика корхонаси” Давлат корхонаси ҳудудида радиоактив чиқиндиларни кўмиш жойи қуриши лозим.

Бундан ташқари, айнан Фанлар академияси зиммасига қўмиш ҳудудини мониторинг қилиш, радиоактив чиқиндиларни ташиш, кўмишни амалга ошириш, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва рекультивация қилиш ишлари юкланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: