Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида бошоқли экинлар учун 108,7 минг гектар ер ажратилди

Дата: 20:32, 25-06-2014.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – 2014 йилда Самарқанд виилоятида буғдой экин учун 108,7 минг гектар суғориладиган ер ажратилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Самарқанд вилояти ҳокимиятидан хабар беришларича, бу йилги мавсумда ерларга «Таня», «Краснодар-99», «Нота», «Гром», «Яксарт», «Андижон-2», «Дурдона» ва бошқа эртапишар ва кўпҳосилли навлар экилган.
Бу жорий йилдаги салқин об-ҳаво ва буғдойнинг пишиғининг кечикиши билан изоҳланади.
Ҳозирги пайтда ҳосил йиғиб олишга тайёр турибди. Йиғим терим даврида «Case», «New Holland», «Claas» маркаларидаги 286 комбайндан фойдаланилади. Шунингдек, лизинг асосида яна тўртта «Case» комбайнини олиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, йиғим мавсумида 1,1 минг автомобил, 698 трактор, 13 кўчма таъмир устахоналари, 116 дона ёқилғи мойловчи маҳсулотлар билан таъминловчи техникадан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: