Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий салоҳияти Женевада намойиш этилди

Дата: 17:37, 08-07-2019.

Тошкент. 8 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий салоҳияти Женевада (Швейцария) тақдим этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"4-5 июль кунлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё минтақасида савдо тартиб -таомилларини соддалаштириш ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига техник кўмак кўрсатиш масалаларини муҳокама қилиш учун БМТ Европа иқтисодий комиссияси ва жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)нинг тематик тадбирларида иштирок этди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастурининг (СПЕКА) савдо масалалари бўйича юқори даражадаги мажлисида ва ЖСТга аъзо бўлиш бўйича форумда Афғонистон, Озарбайжон ва Марказий Осиё мамлакатларидан, шунингдек, ЕИК, Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ЕСКАТО), БМТ савдо ва тараққиёт конференцияси (ЮНКТАД), БМТ тараққиёт дастурлари (БМТТД) ва атроф-муҳит бўйича (ЮНЕП), ЖСТ, Жаҳон божхона ташкилоти, Жаҳон банки, ЮНКТАД/ ВТО халқаро савдо марказидан 50 дан зиёд вакиллар қатнашди

Б. Абидов тадбир иштирокчиларига ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, минтақавий савдони ривожлантириш ва самарали транспорт-логистика йўлакларини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ва босқичма-босқич ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда давлат томонидан саноатнинг турли тармоқларини модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар, шунингдек, божхона органлари томонидан муайян божхона режимларига товарлар жойлаштиришда бериладиган 10 турдаги ҳужжатларни бекор қилиш билан таништирилди.

"МТЦ вакиллари, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД), Корея Республикаси вакилларидан иборат вакиллари ўз чиқишларида Ўзбекистонга ЖСТга киришда зарур техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувни тўлиқ амалга оширишга тайёр эканини тасдиқладилар", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, БМТ ЕИК 2021 йилда Тошкентда навбатдаги СПЕКА форумини ва мамлакатимиз қонунчилигининг ЖСТ савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича келишув қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича қўшма тадқиқотни ўтказиш таклифини илгари сурди.

Сурат манбаи: aeroflot.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: