Ўзбекистоннинг “Савдогар” банки 2013 йилни 11,21 млрд сўм фойда билан якунлади

Дата: 10:58, 26-03-2014.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Акционерлик-тижорат “Савдогар” банки таъсисчиларининг умумий мажлиси 2013 йиллик ҳисоботни 11,21 млрд сўм ($4,966 млн) фойда билан тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банк активлари миқдори 381,56 млрд сўмни ($169,03 млн), банк инвестициялари ҳажми – 5,92 млрд сўмни ($2,62 млн) ташкил қилди.
Таъсис капиталининг рентабеллик коэффициенти 26,71%, умумий тўлов қобилиятини қоплаш – 32%, мутлақ ликвидлик даражаси– 39%, ташқаридан маблағ жалб қилиш ва ўз маблағлари мутаносиблиги – 11,3% ташкил қилди.
Банк заҳира капитали 1,3 млрд сўм ($575,9 тыс.), қўшилган капитал– 68 млн сўм ($30,12 минг), тақсимланмаган фойда 8,8 млрд. сўмни ($3,9 млн) ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: