Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида ёш оилалар учун 16 хонадонли уй фойдаланишга топширилди

Дата: 16:18, 08-10-2015.

Гулистон. 8 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонннинг Сирдарё вилояти Сардоб туманида ёш оилалар учун 16 хонадонли уй фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Сирдарё вилояти ҳокимияти расмий сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Сардоб тумани иқтисодий касб-ҳунар коллежининг ўқитувчиси Даврон Азимовнинг оиласи барча қулайликларга эга икки хонали уйга кўчиб қирди.

“Турмуш ўртоғим ва икки фарзандим мамлакат Президентининг ёшларга ғамхўрлиги натижасида олинган замонавий уйдан мамнунмиз. Қўшниларимиз ҳам шу каби миннатдорчилик ҳиссини туймоқдалар”, - деди оила бошлиғи.

Яқин орада Мирзаобод тумани, Гулистон ва Бахт шаҳарларида ҳам “Камолот” уйлари фойдаланишга топширилиши таъкидланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: