Ўзбекистоннинг собиқ бош вазир ўринбосари Тошкентнинг Душанбедаги янги элчиси бўлади

Дата: 15:18, 16-02-2018.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг собиқ бош вазир ўринбосари Тошкентнинг Душанбедаги янги элчиси бўлади, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Ўзбекистоннинг собиқ бош вазир ўринбосари Эргаш Шоисматов Тошкентнинг Душанбедаги янги элчиси бўлади”, - деб хабар берди Тожикистон дипломатик доираларидаги манба.

Унинг сўзларига кўра, янги элчини тайинлаш масаласи икки мамлакат расмий органлари ўртасида аллақачон келишиб олинган.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Душанбеда ўз вазифасини бажаришга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойининг дастлабки ўн кунлигига белгиланган Тожикистонга давлат ташрифигача киришади.

У ушбу вазифада сўнгги 14 йил давомида Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси бўлиб хизмат қилиб келган Шокосим Шоисламовнинг ўрнини эгаллайди.

Шоисламов янги лавозимга тайинланди, эндиликда у Ўзбекистон Президенти Девонида ташқи сиёсат соҳасида ишлайди.

Эргаш Шоисматов 1951 йилда туғилган. Тошкент политехника институтини тамомлаган.

1996 йилдан 2001 йил февралгача Ўзбекистон Республикасининг энергетика ва электрификация вазири, 2001-2006 йилларда “Ўзбекенерго” давлат акционерлик компанияси бошқаруви раиси, МДҲнинг Электр энергетик кенгаши аъзоси бўлган.

2006 йил апрел ойидан 2010 йил 13-июлгача - бош вазир ўринбосари бўлиб, машинасозлик, қора ва рангли металлургия, нефть-газ, геология, электр энергияси, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш, давлат ва мобилизация заҳираларини стандартлаштириш ва метрология масалаларини назорат қилган. 2014 йил феврал ойидан бошлаб Энергетика ходимлари касаба уюшмалари республика кенгашининг раиси.

2016 йилнинг декабр ойидан “Ўзтрансгаз” бошқарув раиси лавозимини эгаллаган.
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2017/03/02/volleyball/

Янгилик билан ўртоқлашиш: