Ўзбекистоннинг соф олтин валюта заҳиралари $1,1 млрдга кўпайди

Дата: 11:33, 24-01-2019.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Бир ойда Ўзбекистоннинг соф олтин валюта заҳиралари $1,1 млрдга кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 1 январга келиб соф олтин-валюта захиралари ҳажми $26,39 млрдни ташкил этди. 2018 йилнинг декабрь ойида улар ҳажми йил давомидаги энг юқори ўсишни қайд этиб, $1,1 млрдга ўсди.

Қайд этилишича, декабр якунлари бўйича ялпи олтин-валюта захиралари $1 млрддан зиёдроққа ўсиб, $27,08 млрдга етди. Бундан хорижий валютадаги активлар ҳажми $12,44 млрд (бир ой ичида +(+$1,42 млрд), монетар олтин $14,64 млрдни (-$326 млн) ташкил қилди.

Умуман, йил давомида эса соф олтин-валюта захиралари $173 млнга, ялпи олтин-валюта захиралари $995 млнга камайган. Марказий банк буни олтин нархининг трой унцияси учун $1296,50 до $1281гача пасайгани билан изоҳлади. Нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири $160,7 млнни ташкил этди.

Сурат манбаи: https://biz.nv.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: