Ўзбекистоннинг Сурхандарё ва Андижон вилоятларида энг кўп ажралишлар қайд этилган

Дата: 16:14, 13-07-2018.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Сурхандарё ва Андижон вилоятларида энг кўп ажралишлар қайд этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг январидан июни орасида ФҲДЁ органлари томонидан 16,4 мингта ажралишлар қайд этилди. Республика бўйича 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралишлар коэффициенти 1,0 промиллени ташкил этди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Демографик вазият” маърузасида.

2017 йилнинг мос даврига нисбатан рўйхатга олинган ажримлар сонининг ўсиш суръатлари Сурхондарё (126,7%), Андижон (120,8%), Сирдарё (112,7%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (114,5%) кузатилмоқда.

Хоразм (30,9%) ва Навоий (10,1%) вилоятларида ажримлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайгани кузатилди.

Сурат манбаи: https://mitino.ru/company/7120/skidki/23489

Янгилик билан ўртоқлашиш: