Ўзбекистоннинг Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади

Дата: 10:35, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади, мамлакат ҳудудининг қолган жойларида ҳаво қуруқ ва иссиқ, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° илиқ, кундузи 33-35° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: