Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилояти пахта теришга тайёргарлик кўрмоқда

Дата: 11:28, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябрЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилояти пахта теришга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сурхандарё вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасидан хабар қилишларича, 2014 йилда пахта учун 119,6 минг гектар ер ажратилган. 3,48 минг фермер хўжалиги пахтачилик билан шуғулланмоқда. Улар томониданНаманган-77”,“Бухоро-102”, “Султон”, “Бешқахрамонтезпишар навлари экилган.

Бундан ташқари, ҳосилни йиғиб олишга 1,67 минг транспорт воситаси ва 2,77 минг прицеп тайёрланганШунингдек, 104 минг гектар майдонда дефолиация ўтказилган.

Эслатиб ўтамизкиСурхандарё вилояти Ўзбекистоннинг энг жанубий вилоятидир. Унинг таркибига 14 туман ва вилоятга бўйсинувчи 1 шаҳар кирадиҲудуд 20,8 минг кв. км майдонни эгаллаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: