Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятида “Соғлом бола йили” дастурига 303 млрд сўм йўлланди

Дата: 18:12, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятида 2014 йилда “Соғлом бола йили” давлат дастурини амалга оширишга 303 млрд сўм йўлланди, йилнинг ўтган даврида эса 265 млрд сўм ўзлаштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳукумат портали маълумотларига кўра, дастур доирасида ҳомийлар ҳисобига 100 атрофида камтаъминланган оилалар замонавий маиший техника олдилар. Ходимларининг 50% ошиғи аёллар бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорилик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Ногиронлар, камтаъминланган оилалар, болаларга қараш ишларига моддий кўмак беришга 80 млрд сўм ажратилди. Деярли 16 мингдан ошиқ қизлар миллий спорт кийимларини текинга олдилар.

Давлат дастурини амалга ошириш доирасида 12 касб-ҳунар коллеж, 11 вилоят умумтаълим мактаби таъмирланди, компьютер хоналари ва ўқув лаборатриялари мавжуд 2 коллеж ва 19 мактаб реконструкция қилинди. Бунинг учун 23 млрд сўм маблағ сарфланди. 3 болалар мусиқа ва санъат мактаблари, спорт объектларини қуриш ва таъмирлашга эса 12 млрд сўм йўлланди.

$1=2367,4 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: