Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятидаги ЙТҲ 4 кишини ҳаётдан олиб кетди
Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятидаги йўл- транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) 4 кишини ҳаётдан олиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига таянган ҳолда.
“20 февраль куни соат 07.10ларда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 1988 йилда туғилган Т.Шаматов ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасини Ўрикли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Бишкек-Душанбе-Термиз” М-41 йўлининг 1553-кмда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган. Натижада автомашина ҳайдовчиси Т.Шаматов жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Унинг йўловчилари З.Мардонова, Д.Жўраев, М.Абдухайирова ҳамда Т.Эшмирзаевалар воқеа жойида ҳалок бўлганлар”, - деб таъкидланади ИИВ хабарида.
Сурат манбаи: http://rusplt.ru/society/evroprotokolu-gibdd-30126.html


