Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланди ва биттаси ҳалок бўлди

Дата: 12:22, 27-06-2018.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланди ва биттаси ҳалок бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматига таянган ҳолда.

“2018 йилнинг 25 июн куни соат 22:15да Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган бирламчи маълумотларга кўра, шу куни тахминан соат 09:30ларда Туркистон вилояти, Толеби туманидан ўтувчи “Олмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 733 кмда д/р КЗ 469 БМБ 13 бўлган “Маzda-626” русумли автомашина ва д/р КЗ 506 СЛА 13 бўлган “Ssang Yong Istana” микроавтобусининг тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 1 нафари воқеа жойида вафот этган, 4 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, Чимкент шаҳар касалхонасига ётқизилган”, - дейилади ФВВ хабарида.

Олинган маълумотларга кўра, вафот этган фуқаронинг жасади Чимкент шаҳар касалхонасига сақланмоқда. ЙТҲда жабрланганларнинг яқин ва қариндошлари қуйидаги рақамлар бўйича марожаат қилишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республиксининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасининг “Тезкор рақамлари” – (+998 71) 147-10-50 ва +7 727 291-06-44.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/incidents/20180118/7288801/mchs-uzbekistana-goryachaya-liniya.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: